«Адолат» партияси депутати Муҳаммад Валиев сўнгги ойларда пропан нархи кескин ошгани сабабли масъул идораларга сўровлар йўллади. Сўровларда нархлар ошишининг сабаблари, уларни барқарорлаштириш ва нарх шаклланишининг шаффофлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги саволлар кўтарилган.
«Адолат» ва Экопартия томонидан ишлаб чиқилган маданий ҳордиқ ва дам олиш масканлари муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Ушбу ташаббус президент томонидан маъқулланганди.
Ўзбекистонда парламент сайлови олдидан 4 октябрь куни навбатдаги теледебат бўлиб ўтди. Унда партия вакиллари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлади, сайловчилардан келган ҳамда рақиблари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришди. Дебат қандай ўтгани ҳақида ушбу мақолада танишишингиз мумкин.
Ўзбекистонда парламент сайловлари олдидан дастлабки дебатлар бўлиб ўтди. Уларда илк бор партия раҳбарлари иштирок этиб, ўз дастурлари ҳақида сўзлади, депутатлар эса ўз рақибларининг ташаббусларида камчиликларни топишга ҳаракат қилди. Дебатлар қандай ўтгани ҳақида ушбу мақолада танишишингиз мумкин.
«Адолат» СДП ўз сайловолди дастурига ҳокимларга ишончсизлик вотуми жорий этиш, қайта тақсимлаш орқали аҳоли даромадларини тенглаштириш, боғ ва оромгоҳлар сотувини тақиқлаш каби масалаларни киритди. Синфдаги ўқувчилар сонини оптималлаштириш, антиэкологик корхоналарни жазолаш ҳам таклиф қилинмоқда.
«Адолат» партияси Тошкент ҳокимлигини Абдулла Қодирий ва Бобур номидаги истироҳат боғларини ижарага бериш каби муҳим қарорларни қабул қилишдан олдин ўрганиб, жамоатчилик фикрини инобатга олишга чақирди.
Президентликка собиқ номзод Робахон Маҳмудова «Адолат» социал демократик партияси раиси этиб сайланди. Аввалроқ у Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилганди.
«Адолат» партиясидан президентликка номзод Робахон Маҳмудова суд қарорларини ижро қилиш ваколатини прокуратура ва ички ишлар органларидан адлия идораларига бериш, ягона Тергов қўмитасини тузиш, болаларга бепул стамотология хизмати кўрсатилиш каби масалаларни ўз сайловолди дастурига киритди.
Судьялар олий малака ҳайъати «Адолат» партиясидан президентликка номзод бўладиган Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудованинг судялик ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Адолат» партияси вакили Гулнисо Саидова «Очиқ бюджет» порталида фуқаролар муаммолар ечими бўйича ташаббусларни таклиф этиб, бунга овоз тўплаш жараёнини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, «бу ўзларига қадрдон бўлган ташкилот, мактаб, боғча ва ҳоказоларга давлатнинг маблағ ажратилиши учун тиланчиликдир». Сўнгги уч ойнинг ўзида платформада 69,7 минг ташаббусга 5,9 млнта овоз берилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг